Жиззахда жасади топилган боланинг ўлими сабаби аниқланмоқда — прокуратура
Жиззах вилояти Бахмал тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи оиланинг 5 ёшли фарзанди А.А. 2023 йил 3 май куни ўйнаб уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолган.
5 май куни эса унинг мурдаси шу ҳудуддан оқиб ўтувчи Туятортар каналидан, бола яшаган хонадондан 2 километр узоқроқдан топилган.
Бош прокуратура маълумотига кўра, айни пайтда марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда Бахмал тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter