Жиззахда кичик қувватли АЭС лойиҳаси доирасида дастлабки қурилиш ишлари бошланди

Кеча, 15 апрель куни Жиззах туманида кичик қувватли атом электр станциясини барпо этиш лойиҳаси доирасида қурилиш-мантаж базаси қурилиши бошланди.
Россия технологиялари асосида қурилаётган ушбу станция RITM-200N реакторига эга бўлади. Қурилиш-монтаж базаси энергоблоклар қурилиши даврида муҳим инфратузилма элементи бўлиб, маъмурий бинолар, ишлаб чиқариш хоналари, омборлар ва йирик йиғма корхоналари учун майдонлар билан таъминлайди.
«Биз ушбу лойиҳа жамият учун юқори даражада очиқлик ва хабардорликни ошириш учун хизмат қилади, деб ишонамиз. Бу эса барча томонлар учун ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлайди. RITM-200N реакторига эга кичик қувватли атом станцияси синовдан ўтган технологиялар ва авариясиз ишлаш тажрибасига асосланиб, экологик тоза энергиянинг ишончли манбаи бўлади. Ихчамлиги, юқори хавфсизлик даражаси ва самарадорлиги RITM-200N ни минтақа энергетикасини барқарор ривожлантириш учун идеал ечимга айлантиради», – деди АЭС қурилиши дирекцияси директори ўринбосари Отабек Аманов.
Маълумот учун, 2024 йил 27 майда имзоланган шартнома Жиззах туманида умумий қуввати 330 МВт бўлган, ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита реактордан иборат КҚАЭС қурилишини назарда тутади. Бош пудратчи сифатида «Атомстройэкспорт» АЖ (Росатомнинг Инженерлик дивизиони) иштирок этади, ишлар эса маҳаллий компаниялар жалб қилиниши орқали амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter