Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда солиқдан қочган хитойлик қидириляпти

Жиззахда солиқдан қочган хитойлик қидириляпти

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ИИБ  ушбу туманнинг Ардахшон маҳалласидаги МЧЖ ётоқхонасида яшаб келган 30 ёшли ХХР фуқароси Чен Лин Бингга нисбатан қидирув эълон қилди.

У  Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми (Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) ҳамда 189-моддаси 1-қисми (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш)да кўрсатилган жиноятларни содир этганликда гумонланяпти.

Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлганлардан ички ишлар органларига ёки +99872-342-12-02, +99872-342-10-68, +99872-226-03-02, +99893-290-02-30 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралмоқда.

Маълумот берган фуқаронинг шахси сир тутилиб, пул мукофоти билан тақдирланиши маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг