Журналист Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди
Иқтидорли журналист, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди.
Айжамал Жолдасбаева 1997 йил 23 январда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилган. Журналистика йўналишида ЎдЖТУнинг бакалавр ҳамда ЎзЖОКУнинг магистратура босқичларини тамомлаган. Фалсафа доктори (PhD) даражаси учун илмий изланиш олиб бораётган бўлган.
У 2014 йилда адабиёт йўналиши бўйича «Зулфия» номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.
«Gazetauz»нинг ёзишича, марҳума маълум муддат ўлик ҳомила билан юрган ва бола олинганидан кейин аҳволи оғирлашиб, аввалига Тахтакўпир туманидаги шифохонага, бундан 3 кун муқаддам эса Нукусдаги шифохоналарнинг бирига ётқизилган ва ўша ерда вафот этган. Бир нафар ўғил фарзанди бор.
«Xabar.uz» таҳририяти марҳуманинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter