Журналистлар уюшмаси айрим Telegram каналлар устидан шикоят қилди
![Журналистлар уюшмаси айрим Telegram каналлар устидан шикоят қилди](http://static.xabar.uz/crop/2/2/720_460_95_2288563083.jpg)
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси халқ орасида таниқли бўлган инсонлари, давлат ва жамоат вакиллари, обрўли ва фаол ОАВ вакиллари ҳақида ҳақоратомуз ҳамда бўҳтон хабарлар тарқатаётган айрим Telegram каналлар устидан ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилди.
Уюшма ахборот хизматига кўра, жумладан, аризада «журналист касб этикасидан, одоб-ахлоқ қоидаларидан йироқ бўлган, ОАВ ва бошқа соҳаларга оид қонунларга риоя қилмасдан сўз эркинлигидан нотўғри ва ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари»ни ўзига касб қилиб олган Telegram канал – Online muxbir каналининг эгасини аниқлаш ва тегишли тартибда чора кўриш сўралган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter