Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Камбағал оилалар аъзоларини касбларга ўқитиш мақсадида стипендиялар ажратилади

Камбағал оилалар аъзоларини касбларга ўқитиш мақсадида стипендиялар ажратилади

Камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.

Бу борада жорий йил 17 январь куни Президентнинг ПҚ-12-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.

2025 йил 1 майгача ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.

Мазкур тизим 2025 йил 1 февралдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади.

Маҳаллаларда камбағал оила аъзоларининг ишлаш иштиёқини ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган «Фаровон ҳаётга илк қадам», «Ишонч» лойиҳалари ва «Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш» дастури амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг