Когондаги «ошкора қотиллик» иши юзасидан суд ҳукм ўқиди: 23 йил

2024 йилнинг октябрида Бухоро вилояти Когон шаҳридаги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли идоралардан бири олдида 53 ёшли эркакнинг 29 ёшли йигит ҳамда унинг 61 ёшли онасини ўзаро жанжал пайтида пичоқлаган ва йигит олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган эди.
Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судида мазкур қотиллик жиноятига оид суд иши кўриб чиқилди ва ҳукм ўқилди.
Судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди ва 25,97-моддаси 2-қисми «а,в,ж» бандлари ҳамда 112-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Суд иш бўйича гувоҳлар ва жабрланувчи томоннинг суддаги кўрсатмаларини тинглади ва йиғилганларга суд ҳукмини ўқиб эшиттирди.
Шу тариқа, суд 53 ёшли Н.Н.га 23 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter