Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Коррупцияни қабул қилиш индекси»да Ўзбекистон 14 поғона юқорилади

«Коррупцияни қабул қилиш индекси»да Ўзбекистон 14 поғона юқорилади

Transparency International халқаро ташкилотининг «Коррупцияни қабул қилиш индекси»да Ўзбекистон 2022 йил натижаларига кўра, 180 та давлат орасида 126-ўринни эгаллади. Ушбу индексда Ўзбекистон 2021 йилда 140, 2020 йилда 146, 2019 йилда эса 153-ўринда эди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов мазкур халқаро рейтингда мамлакатнинг ўз ўрнини яхшилаб боришини «коррупцияга қарши курашиш йўналишида қилинаётган ишларнинг ижобий самараси», дея таъкидлайди.

«Шу билан бирга, ушбу рейтингдаги ўрнимизни яхшилаш ва умуман жамиятда коррупцияни йўқ қилиш учун лоббизм, монополия ва манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш, непотизм, ноқонуний бойлик орттириш, ҳокимиятни суистеъмол қилиш ҳамда фаворитизм каби иллатларни бартараф қилиш ишларини тезлаштиришимиз талаб этилади», – дейди у. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг