Маҳалла идорасида маҳалла футбол етакчиси лавозими жорий қилинади – лойиҳа
Футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислотҳотларни энг қуйи тизимгача тушириш ҳамда маҳаллардан бошлаб иқтидорли ёшларни селекция қилиш тизимини яратиш мақсадида Маҳалла фуқаролар йиғинида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи раиснинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими негизида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи маҳалла футбол етакчиси лавозими жорий этилади.
Бу борада ишлаб чиқилган Президент қарори лойиҳасига кўра, қуйидагилар футбол етакчиларининг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:
- маҳалла ёшларини оммавий ва профессионал футболга қизиқтириш, шунингдек бу борада турли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;
- маҳаллаларда мавжуд бўлган футбол бўйича спорт иншоотлари ҳамда бошқа спорт майдончаларидан тизимли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш;
- маҳаллада футбол бўйича эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари кесимидаги «маҳалла терма жамоа»ларини шакллантириш ҳамда уларни тайёрлаш;
- маҳалла ёшларининг футбол билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитлар яратилганлигини таҳлил қилиб бориш ҳамда футболни ривожлантириш бўйича спорт таълим ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш;
- маҳаллалардаги ёш иқтидорли футболчи ёшларни аниқлаш ҳамда уларни профессионал футбол таълим муассасаларига тайёрлаб бориш;
- маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, спорт инвентарлари билан таъминлаш ва «маҳалла терма жамоа»ларига қўшимча шарт-шароитларни яратиш бўйича маҳаллий ҳокимликларга таклифлар киритиш.
Белгиланишича, футбол етакчиси туман (шаҳар) спорт мактаби директорининг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари билан келишилган ҳолда маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Футбол етакчиси лавозимига футбол соҳасида етарли тажрибага эга бўлган ва шахсий фазилатлари билан маҳаллада намуна кўрсатган номзодлар тайинланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter