Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Вазирга мурожаат» портали ишга туширилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Вазирга мурожаат» портали ишга туширилди. Унга ўқитувчилар, тарбиячилар ва ота-оналар мурожаат юборишлари мумкин, дея хабар берди вазир Ҳилола Умарова.
Ўқитувчилар, тарбиячилар ва ота-оналарнинг мурожаатларини қабул қилувчи янги платформа vazir.uzedu.uz ишга туширилди.
– Порталга қуйидаги мурожаатларни йўллаш мумкин:таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар;
– коррупция ҳолатлари юзасидан асосланган фактлар;
– ташаббуслар, лойиҳалар, фикр ва мулоҳазалар.порталига йўллашингиз мумкин.
«Мазкур таклиф, ташаббус, мулоҳазалар шахсан ўзимнинг назоратимда бўлиб, вазирлик мутахассислари томонидан ўрганилади. Улар асосида муаммолар ҳал этилиб, янги лойиҳалар жорий қилинади», – дейди Мактабгача ва мактаб таълими вазири Умарова.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter