Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мамлакатларимиз дунёдаги энг кам «бирлашган» мамлакатлар қаторида қолмоқда…» – Шавкат Мирзиёев

«Мамлакатларимиз дунёдаги энг кам «бирлашган» мамлакатлар қаторида қолмоқда…» – Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари, жумладан, ташқи савдо ҳамда логистика масалаларига тўхталиб ўтди.

«Жаҳон банки хулосасига кўра, мамлакатларимиз ҳали ҳам дунёдаги иқтисодиёти энг кам «бирлашган» мамлакатлар қаторида қолмоқда.

Гап ички минтақавий транспорт-коммуникация тармоғи ҳақида бормоқда.

Бундан ташқари, минтақа географиясининг ўзига хослиги туфайли ташқи савдо юкларини ташиш харажатлари улуши товар якуний қийматининг 50 фоизига етмоқда. Бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан 4-5 баробар юқори.

Мен самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаганликлари учун ҳамкасбларимдан миннатдорман», – дейди Мирзиёев.

Ўзбекистон етакчиси, шунингдек, айни пайтда кун тартибида Европа Иттифоқи, Хитой, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Яқин Шарқ бозорларига чиқишни таъминловчи кўплаб лойиҳалар мавжудлигини таъкидлади.

«Келишилган тариф сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, миллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича имтиёз ва преференцияларни қўллаш, транспорт тармоқлари ва инфратузилмасини модернизация қилиш, чегара пунктларининг ўтказиш қобилиятини ошириш, транспорт секторини рақамлаштириш масалалари тизимли ёндашувни талаб қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Транспорт ва транзит тўғрисидаги битимни қабул қилиш бўйича таклифимизни қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорлик билдираман. Унинг қоидаларини амалга ошириш мақсадида транспорт вазирликлари, ташувчилар ва экспедиторлар, логистика компаниялари ва мутахассислар иштирокида Экспертлик конференциясини ўтказишни таклиф қиламиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг