Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк аҳоли пул ўтказмаларини солиқчилар назорат қилишига муносабат билдирди

Марказий банк аҳоли пул ўтказмаларини солиқчилар назорат қилишига муносабат билдирди

Бугун, 4 май куни Марказий банк Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан МБ Раиси иштирокидаги матбуот анжуманида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг жисмоний шахслар банк карталари орқали амалга оширилган пул ўтказмаларини назорат қилиш ташаббуси ҳақида сўралди.

МБ Раиси Мамаризо Нурмуратовнинг билдиришича, идора бу борада вазирликка ўз салбий қарашларини етказган.

«Р2Р ўтказмалари бўйича банк сирига оид маълумотларнинг солиқ органлари назоратига ўтиши бўйича Марказий банк Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўзининг салбий қарашларини етказган. Бу бўйича Марказий банк позицияси ОАВларда янграётган фикрлардан кўра қатъийроқ», – дейди Нурмуратов.

Мавзуга доир:

Пул ўтказмаларидаги «қўшимча тўлов» ўзбекистонликларнинг бўйнидами? 

Энди жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари солиққа тортилиши мумкин 

Картадан картага пул ўтказмалари солиққа тортилишига изоҳ берилди 

Аҳоли банк карталаридаги пул ўтказмаларини назорат қилиш янги Конституцияга зид – иқтисодчи 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг