Масъулларга дори нархлари билан боғлиқ депутатлик сўрови юборилди
Дори воситаларининг нархини тартибга солиш юзасидан масъул ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.
«Адолат» СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳамда партия экспертлари дорихоналарда сотилаётган айрим дори воситаларининг нархлари қимматлиги масаласи ҳамда бу истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, ушбу масала жорий йилнинг сентябрь — ноябрь ойларида партия томонидан жойларда жамоатчилик назорати тартибида ўрганилган. Ўрганишлар давомида аксарият дорихоналарда сотилаётган таркиби ва хусусияти жиҳатдан бир хил бўлган хорижий ва маҳаллий дори воситаларининг нархлари ўртасида катта тафовут борлиги ҳамда ўзимизнинг айрим маҳаллий маҳсулотлар чет давлатларникидан анча қимматлиги аниқланган.
Натижада партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳамда партия экспертлари иштирокида мазкур масала муҳокама қилиниб, масъул идоралардан аҳолининг дори бозоридаги нархлар тафовути бўйича ҳақли норозиликларига нисбатан муносабат билдириши юзасидан депутатлик сўрови юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter