Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мобил дастур ёрдамида одамларни «шилиб» келган талаба ва тадбиркор 5 йилга қамалди

Мобил дастур ёрдамида одамларни «шилиб» келган талаба ва тадбиркор 5 йилга қамалди

Мобил дастурлар яратиб, улар орқали ўзгаларнинг пластик карталаридаги маблағларни ўғирлаган киберфирибгарларга суд ҳукми ўқилди.

Фарғона вилоят судининг судьяси Нодирбек Раимқулов раислигида ўтган суд терговида маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи тадбиркор Ш. Ш. ҳамда Турин политехника университети талабаси А. Ю. ҳам ахборот тизими орқали одамларни «чув» тушириш режасини тузган. 

Улар интернет ижтимоий тармоғидан фойдаланиб, «Agrobank mobile» зарарли иловасини яратади. Мазкур илова орқали фуқароларнинг пластик картасидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлган. Дастур ёрдамида фуқаро А. Н.нинг пластик картасидаги 47 миллион 235 минг сўм миқдоридаги пул маблағини биржада криптовалютага алмаштирган ҳолда мазкур маблағларни яширин равишда талон-торож қилади. 

Бундан ташқари, фуқаро О. Ж.нинг картасидаги 45 миллион 225 минг сўм сўм миқдоридаги пул маблағларини ҳам криптовалютага алмаштирган ҳолда ўзлаштириб олган. 

Фарғона вилояти ИИБ киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан мазкур ҳолатлар бўйича тезкор техник тадбирлар ўтказилиб, икки фирибгарнинг қилмиши фош бўлди.

Судланувчиларга суд ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг