Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинди

Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинди

20 апрел, шанба куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинганлари эълон қилинди. 

Йиғилишда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари Муфтий ҳазратларини ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳоладилар.

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолари кенгаши ва Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоси ҳам ҳисобланади.

Маълумот учун, Исломий фиқҳ академияси – Ислом олами уюшмаси (Робитат ал-олам ал-исломий)га қарашли Ислом дунёсининг таниқли фақиҳ ва етук уламоларидан ташкил топган мустақил, юридик мақомга эга бўлган нуфузли илмий ташкилотдир.

Академия 1977 йил 10 декабрда ташкил этилган. Қароргоҳи Макка шаҳрида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг