Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда 285 киши қизамиққа чалинган, шундан 87 фоизи 3 ёшгача бўлган болалар – Санэпидқўмита

Наманганда 285 киши қизамиққа чалинган, шундан 87 фоизи 3 ёшгача бўлган болалар – Санэпидқўмита

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар тарқалди. Санэпидқўмита бу хабарларга муносат билдирди.

«Вилоятда қизамик касаллиги билан гумон қилинган беморларни стационар даволаш учун 340 шифо ўрин ташкил этилган, бундан 240 шифо-ўрни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, 100 шифо ўрни вилоятнинг Бешкапа болалар сиҳатгоҳида ташкил этилган.

Шундан, Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 240 ўринда 235 та даволанмокда, 5 шифо-ўрни захираси мавжуд, Бешкапа болалар сиҳатгохида 100 ўринда 2 ёшдан юқори беморлардан 20 нафари даволанмокда, 80 шифо-ўрни захираси мавжуд. айни пайтда вилоятда 85 шифо-ўрни захираси бор», дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, 285 та бемордан 62 фоизи 1 ёшгача болалар, 25 фоизи 1-3 ёшдаги болалар бўлиб, баёнотда вилоятда диагностикум, реагент ва вакциналар етарлик миқдорда захираси яратилгани таъкидланган.

«Вилоятга 9500 доза қизамиқ-қизилча вакцинаси берилган бўлиб, жами 1936 нафар болалар эпидемиологик кўрсатма асосида қизамиқ касаллигига қарши вакцина билан эмланган. Ҳозирда даволаш профилактика муассасалари эмлаш хоналарида 310 доза қизамиқ-қизилча вакцинаси захираси мавжуд.

2023 йил 10 ойи давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган», дейилади хабарда.

Билдиришича, 2023 йилнинг ноябр ойида давлат бюджети ҳисобидан 3 млн. доза қизамиққа қарши вакциналар харид қилинган. Ушбу вакциналар эпид кўрсатма бўйича эмланадиган қатлам, маълум сабабларга кўра эмлашдан қолиб кетган болалар ҳамда хавф гуруҳига кирувчи, қизамиқ касали бўлган бемор билан мулоқотда бўлган 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларни эмлаш учун мўлжалланган ва айни вақтда ҳудудларга тарқатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг