Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда «Дамас» ва поезд тўқнашиб кетди

Наманганда «Дамас» ва поезд тўқнашиб кетди

Жорий йил 9 ноябрь куни Наманган вилояти Уйчи туманида одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.

Хабар қилинишича, шу куни соат 10:20ларда, Уйчи-Чортоқ темир йўл бекатлари оралиғининг 118-километри 1-тўсиғидаги қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида 1961 йилда туғилган ҳайдовчи «Дамас» русумли автомашинани бошқариб бораётиб, кесишмадаги тўхташ ишораси белгисига амал қилмай ҳаракатда давом этган.

Натижада автомашина темир йўлда ҳаракатланиб келаётан тепловознинг юк вагонига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг