Наманганда ўғирланган Қуръон топилди. Икки гумондор қўлга олинган
Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги «Султон Увайс Қараний» зиёратгоҳидан ўғирлаб кетилган Қуръони Карим мусҳафи топилди.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати берган хабарга кўра, бошқарма томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қўлёзма нусхаси Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирига яшириб қўйилгани аниқланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Қуръоннинг қўлёзма нусхасига ҳеч қандай зарар етмаган.
Ўғирликда гумон қилинаётган икки нафар шахс қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 9 августдан 10 августга ўтар кечаси соат 00:04ларда номаълум шахслар «Султон Увайс Қараний» зиёратгоҳида сақланиб келган Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаб, номаълум томонга яширингани айтилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter