Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда шантаж орқали пул ишламоқчи бўлган «шоввоз» қўлга тушди

Наманганда шантаж орқали пул ишламоқчи бўлган «шоввоз» қўлга тушди

Наманганда вояга етмаган қизни фотосуратларини ижтимоий тармоққа тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан 1 миллион сўм талаб қилган бола қўлга олинди.

Қайд этилишича, 2023 йил 13 июль куни Учқўрғон туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган вояга етмаган қиз ариза билан мурожаат қилиб, шу туманда яшовчи 2004 йилда туғилган таниши аризачининг порнографик фотосуратларини «Instagram» ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 1 миллион сўм пул талаб қилаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Жорий йилнинг 14 июль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, аризада номи келтирилган шахс аризачидан Учқўрғон тумани Навбаҳор маҳалласи ҳудудида 750.000 сўм пулларни олган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг