Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоий вилояти прокурори ўзгарди

Навоий вилояти прокурори ўзгарди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Азамат Эгамбердиевич Мирзаев Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

У ушбу лавозимда шу кунга қадар вилоят прокурори сифатида ишлаб келган Бахтиёр Аҳмедовни алмаштирган.

А.Мирзаев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Навоий вилоятининг собиқ прокурори Бахтиёр Аҳмедовнинг Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинлангани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг