Навоий вилоятининг бош солиқчисига бирйўла 3 нафар ўринбосар тайинланди
Солиқ қўмитаси Раисининг тегишли буйруғига асосан Навоий вилояти солиқ бошқармаси бошлиғига 3 нафар янги ўринбосар тайинланди.
Хусусан, Ражабов Валижон Худойбердиевич – Навоий вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
В.Ражабов 1982 йил Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. Маълумоти олий. Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси. Тайинловга қадар Навоий вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шомуродов Зоҳиджон Бобоназарович – Навоий вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
З.Шомуродов 1983 йил Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. Маълумоти олий. Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси. Тайинловга қадар Навоий вилояти Зарафшон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Каримов Нозим Убайдуллаевич - Навоий вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Н.Каримов 1983 йил Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. Маълумоти олий. Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси. Тайинловга қадар Навоий вилояти солиқ бошқармаси Солиқ органлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter