«Низомий»нинг ўнлаб бинолари сотувга қўйилган»и юзасидан расмий муносабат билдирилди

Давкатив агентлиги аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган «Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ўнлаб бино ва иншоотлари сотувга қўйилиши» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
Ушбу маълумотни рад қилмаётган агентликнинг билдиришича, талабалар ётоқхоналарининг сотилиши бўйича нотўғри талқин қилинган маълумот тарқатилган.
Қайд этилишича, бугунги кунда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Тошкент шаҳрининг 8 та ҳудудларида фаолият кўрсатиб келяпти ва талабаларга қулайликлар яратиш мақсадида тегишли қарорлар билан Университет ўқув бинолари Янги Тошкент шаҳри ҳудудида 40 гектар ер майдонида қурилаётган янги кампусларга кўчирилади.
Мазкур кампусда талабалар учун замонавий кутубхона ва ётоқхона қурилиши ҳам инобатга олинган.
Ушбу кампусни молиялаштириш манбалари сифатида Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва унинг Тошкент шаҳрида бўшайдиган бино ва иншоотларини босқичма-босқич сотишдан тушадиган маблағлар белгиланган.
Ҳозирги кунда Янги Тошкент шаҳри ҳудудида Университетнинг янги замонавий кампусларини қурилиш ишлари бошланган.
«Шу ўринда, 2025 йилга мўлжалланган хусусийлаштириш дастурида Университетнинг бино ва иншоотлари унинг сўровига асосан босқичма-босқич оммавий савдоларга чиқариладиган объектлари тасдиқланган ҳамда изоҳ қисмида уларни сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкент шаҳрида Университет кампусларини қуриш учун Университетга мақсадли йўналтирилиши белгиланган.
Шунга кўра, Янги Тошкент шаҳри ҳудудида Университет учун янги кампус битказилиб, талабалар унга кўчиб ўтганидан сўнг, ётоқхоналардан самарали фойдаланиш чоралари кўрилади», – дейилади Агентлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter