Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Номоддий маданий меросни сақловчиларга ҳар ой 5 млн сўм тўлаб берилади

Номоддий маданий меросни сақловчиларга ҳар ой 5 млн сўм тўлаб берилади

Президентнинг Ўзбекистонда номоддий маданий меросни асраб-авайлаш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни янада ривожлантиришни назарда тутувчи қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, номоддий маданий меросни сақлаш ва кейинги авлодларга етказишни таъминлаш бўйича 2024 йил 1 апрелдан бошлаб янги таритб ўрнатилади.

Унга кўра, ноёб ва (ёки) йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналари бўйича Маданият вазирлиги томонидан биринчи босқичда ушбу тоифадаги номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга номоддий маданий мерос намуналарини асраб-авайлаш, оммалаштириш ва кейинги авлодга етказиш борасидаги фаолиятида кўмаклашилади ҳамда уларнинг бу борадаги фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади.

Ушбу кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар эса Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан ҳар ойда 5 миллион сўм миқдорида рағбатлантириб борилади.

Алоҳида аҳамиятга эга бўлган номоддий маданий мерос намуналари бўйича эса номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарғиб қилиш, жумладан Интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш учун ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади.

Ҳужжатда белгиланишича, аудиовизуал асар яратиш бўйича давлат буюртмаси Маданият вазирлиги томонидан тузиладиган тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг