Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун мингта автобус сотиб олинади
Вазирлар Маҳкамасининг 92-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил I чорагига мўлжалланган инвестиция дастури қабул қилинди.
Мазкур Дастурга мувофиқ 2024 йилда Хитой Эксимбанки Транспорт вазирлигига табиий газда ҳаракатланувчи 1000 дона автобус ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» корхонаси учун 200 дона электробус хариди учун жами 180 млн доллар миқдорида қарз маблағлари ажратади.
Жумладан, Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспорти учун 1000 дона сиқилган табиий газда ҳаракатланувчи катта сиғимли автобуслар харид қилиш учун халқаро молиявий ташкилотдан 120 млн доллар жалб қилинади.
Шунингдек, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан ҳаракат таркибини 200 дона катта сиғимли электробуслар ва улар учун қувватлаш ускуналарини харид қилиш йўли билан янгилашни ташкил этиш учун эса Хитой Эксимбанкидан 60 млн доллар жалб қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter