Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукусда икки киши номаълум моддадан заҳарланди. Улардан бири вафот этган

Нукусда икки киши номаълум моддадан заҳарланди. Улардан бири вафот этган

2023 йил 29 декабр куни Нукус шаҳри 23-кичик туманида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро «номаълум этиологияли модда» тасирида заҳарланиб, Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига ёткизилган.

Натижада 1 нафар фуқаро кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Нукус шаҳар ҳокими ушбу бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш, шунга ўхшаш бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида текшириш комиссияси тузиш ҳақида қарор қабул қилди.

Унга кўра, комиссия бахтсиз ҳодиса ва уни келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун, ўз ички имкониятлари доирасида, зарур бўлган чора-тадбирларни (экспертларни жалб қилиш, бахтсиз ҳодса жойининг принципиал чизмасини тайёрлаш, комиссия аъзолари учун транспорт ва алоқа воситалари, компютер техникаси ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш) амалга оширилишини таъминлайди.

Ҳудудгаз «Қорақалпоғистон газ таъминот» филиали Нукус шаҳар бўлими мутасаддиси эса турар жойлар, шу жумладан, кўп квартирали уйларда маиший эҳтиёж учун табиий ва суюлтирилган углеводород гази, қаттиқ ёқилги ёки нефт маҳсулотларидан фойдаланишда белгиланган хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши ҳолатларини ўз ваколатлари доирасида тизимли ўрганади ҳамда аниқланган муаммо ва носозликларни бартараф этиш чораларини кўради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг