Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Нукусда заҳарланганлар бир оила фарзандлари бўлган»: воқеанинг тўлиқ тафсилоти очиқланди

«Нукусда заҳарланганлар бир оила фарзандлари бўлган»: воқеанинг тўлиқ тафсилоти очиқланди

Бир муддат олдин Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида икки нафар боланинг ўткир заҳарлангани ва оқибатда улардан бири шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳолат бўйича Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати айрим тафсилотларга ойдинлик киритди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 январь куни бемор Б.Б. (заҳарланиб, ҳозирда шифохонада даволанаётган бола) тушликда укаси М.А. билан бирга уйига яқин жойдаги озиқ-овқат дўконидан тез тайёрланадиган лапша маҳсулотини сотиб олиб, тайёрлаб истеъмол қилишган. Лапша маҳсулотини тайёрлаш жараёнида маҳсулотда айниш белгилари, ўзга ёт ҳид ва таъм сезилмаган.

Ўша куни 17:30 ларда Б.Б. уйида бир-бир ярим йилдан буён целлофан пакетда сақланиб турган, номи ва ишлаб чиқарувчиси ҳамда сотиб олган жойи номаълум 500 гр.га яқин кукун кўринишидаги кемирувчиларга қарши дори билан уй атрофи, ошхона ва яна битта хонага сепиб чиққан. Кемирувчиларга қарши дорини сепиш вақти ва сепганидан сўнг хоналарда ўткир ҳид сезилган.

2023 йил 26 январь куни укаси М.А. соат 7:00 ларда,  Б.Б эса соат 9:30 ларда қайт қила бошлаган. Белгилар ўтиб кетмагандан сўнг тушлик вақтида тез ёрдам чақирилган. Лекин ота-онаси томонидан уйда даволаниш маъқул кўрилган. М.А. ва Б.Б. қайт қилишга қарши дорилар қабул қилишган. Ўша куни тунги соат 23:00 лар атрофида М.А. ва Б.Б.лар такрорий қайт қила бошлашган. 27 январь куни соат 6:00 ларда «Тез ёрдам» чақириб, Республика болалар юқумли касалликлар шифохонасига юборилади. Лекин беморларнинг касаллик белгилари юқумли касалликлардан бўлмаганлиги сабабли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига юборилади.

Шифокорлар томонидан беморларга «Фосфорорганик бирикмалардан ўткир заҳарланишнинг оғир ва ўрта оғир даражаси» бирламчи ташхиси қўйилган.

М.А. келгандаги аҳволи оғир ҳолатда бўлган, реанимацион чора-тадбирлар олиб борилишига қарамасдан беморда 27 январь соат 09:24 да биологик ўлим қайд қилинган. Фуқаро Б.Б нинг аҳволи қониқарли экани, соғлиги шифокорлар назоратида экани маълум қилинди.

Санэпидхизматга кўра, юқоридаги ҳолат бўйича такрорий мурожаатлар бўлмаган ва профилактик ишлар давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг