Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш муддати қисқартирилди

ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш муддати қисқартирилди

Жорий йил 7 феврал куни қабул қилинган ЎРҚ-905-сон қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, ОАВни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунга камайтирилди.

Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиққанлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи, йиғимлар ёки бошқа тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

«Адвокатура тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, адвокатга гувоҳнома бериш муддати 2 иш куни этиб белгиланди (илгари 3 иш куни эди).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг