Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Ҳукуматга ўтказилди

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Ҳукуматга ўтказилди

Президентнинг жорий йил 21 декабрдаги ПФ–208-сон Фармони билан Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.

Ўз навбатида Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.

Шунингдек, Қўмита раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари – вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозими;
  • туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари – туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозими киритилди.

Фармон билан Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг