Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Октябр охирида Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келяпти

Октябр охирида Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келяпти

Ўзгидромет бош директори Ш. Ҳабибуллаев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида мазкур ойнинг сўнги кунларида республикада беқарор об-ҳаво, ёмғирли ва ҳароратнинг бироз пасайишини маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.

30 октябрда республика ҳудуди, 31 октябрда Фарғона водийси вилоятлари бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Тоғли ҳудудларда 30-31 октябрда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.

30-31 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

Кундузи ҳаво ҳарорати 10-13 даража илиқгача пасаяди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг