Олмалиқ шаҳрида саноат ярмаркаси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 11-12 октябрь кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳамкорлигида Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида Тармоқлараро саноат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмарка доирасида илм фан ва инновацион технологиялар маҳсулотлари кўргазмаси ҳам намойиш қилинди.
ОКМК Маҳаллийлаштириш дастури ижроси асосан Марказий таъмирлаш механика заводи, Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича Илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда Рух заводи томонидан амалга оширилди.
2021 йилда маҳаллийлаштириш Дастурига асосан 87та лойиҳа доирасида 217,2 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, режа 134,6 фоизга бажарилган.
9 ойда маҳаллийлаштириш Дастурига қўшимча равишда жорий йилда 28,2 млрд.сўмлик 11 та янги лойиҳаларнинг тармоқ жадвали тасдиқланиб ишлаб чиқариш бошланди.
Бугунги кунда жами 32 та янги турдаги лойиҳалар бўйича 49,0 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш амалга оширилди: жумладан,“Қаттиқ қотишмали маҳсулотлар - парма ва кескичлар”, “Тош майдалаш тегирмони қопламаси”, “Юқори ҳароратга чидамли керамик маҳсулотлар”, “Вольфрам ангидриди”, “Янчиш ускунасининг зирҳлари”, “Қуйма маҳсулотлар” ва бошқалар.
Жорий йилнинг январь-декабрь ойларида маҳаллийлаштириш Дастурида режалаш-тирилган 108 та лойиҳа бўйича ҳажми 236,9 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган, амалда 320 млрд. сўмни ёки режага нисбатан 135,1 фоизни ташкил этиши кутилмоқда ва ўтган 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 147,3 фоизга бажариш таъминланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter