Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқувчи ва талабалар учун «Шахмат стипендияси» таъсис этиляпти

Ўқувчи ва талабалар учун «Шахмат стипендияси» таъсис этиляпти

Президент Мирзиёев жорий йил 8 май куни 2026 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик кўришга доир қарорини имзолади.

Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб «Шахмат стипендияси» таъсис этилади.

Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида «Мактаб лигаси», «Академик лицей лигаси», «Профессионал таълим муассасалари лигаси» ва «Талабалар лигаси» мусобақаларини ҳар йили уч босқичда тизимли ўтказиш йўлга қўйилади.

Ушбу мусобақаларда ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар ва талабалар йил давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида «Шахмат стипендияси» билан рағбатлантирилади. 

Шунингдек, 2024 йилнинг январидан эътиборан шахмат тўгаракларини ташкил этиш учун давлатга қарашли бинолар ҳамда ҳудудлардаги «Ёшла марказлари»дан ижара тўловисиз жойлар ажратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг