Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқувчиларнинг ёзган иншоларини таҳлил қиладиган тизим яратилади

Ўқувчиларнинг ёзган иншоларини таҳлил қиладиган тизим яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев бугунги мулоқотда болаларнинг ёзма ишларини чуқур таҳлил қилиб, уларнинг орзу ва интилишларини аниқлаб, мустақил ҳаётга тўғри йўналтириш асосий вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.

“Сиз, ҳурматли устозлар мактаб ўқувчиларидан “Мен қандай касб эгаси бўлмоқчиман?” деган мавзуда иншолар, ёзма ишлар оласизлар. Лекин, ўқувчилар ёзган ана шу ишлар таҳлили билан кимдир шуғулланяптими?

Республика ва вилоят кесимида фарзандларимиз қайси касбларни энг кўп танлашмоқда?

Энг муҳими, болаларимиз танлаётган касбларга келажакда меҳнат бозорида талаб бўладими ўзи?” – деди Президент ушбу муҳим масалага эътибор қаратиб.

Мутасаддиларга мактаб ўқувчилари ўртасида турли мавзуларда иншолар, ёзма ишлар танловларини ўтказишни мунтазам йўлга қўйиш ва уларнинг таҳлили бўйича янги тизим яратиш топширилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг