ОТБ Тошкент шаҳри ва вилоятида 13 та мактаб қурилишига маблағ ажратди (рўйхат)
Осиё тараққиёт банки иштирокида 2023-2024 йилларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида 13 та умумий ўрта таълим мактаблари ташкил этилади.
25 май куни имзоланган Президент қарори билан мактаблар қуриш учун Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 67,55 гектар, шундан 66,98 гектар суғориладиган ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пункти тоифасига ўтказилади.
Жумладан:
- Янгиҳаёт тумани Хушнуд маҳаласидан;
- Зангиота тумани «Намуна» МФЙ ҳудудидан;
- Зангиота тумани «Бўстон» МФЙ ҳудудидан;
- Зангиота тумани Эркин массивидан;
- Зангиота тумани Назарбек массивидан;
- Зангиота тумани Улуғбек массивидан;
- Ўртачирчиқ тумани Охунбобоев массивидан;
- Ўртачирчиқ тумани Охунбобоев массиви 460 контуридан;
- Қибрай тумани Тошкент давлат аграр университетига тегишли ҳудуддан;
- Қибрай тумани Дўрмон массивидан;
- Қибрай тумани Улуғбек массивидан;
- Тошкент тумани Ўрмон ва манзара илмий ишлаб чиқариш институтига тегишли ҳудуддан;
- Тошкент тумани Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти ҳудудидан тегишли тартибда ерлар ажратилади.
2024 йил 1 июнга қадар тоифаси ўзгараётган суғориладиган ер участкалари майдонининг беш баравари миқдорида енги ерлар ўзлаштирилади.
Осиё тараққиёт банки томонидан техник хизмат кўрсатиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун қайтариб бериш шарти билан 1,1 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter