Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОТБ Ўзбекистонда кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлашга 100 млн доллар қарз беради

ОТБ Ўзбекистонда кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлашга 100 млн доллар қарз беради

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида сиёсат чораларига асосланган қарз  ажратилишини маъқуллади. 

Қайд этилишича, ОТБнинг Кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш дастури хусусий секторни ривожлантиришга асосланган иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ҳамда кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий зарбаларга чидамлилигини ошириш учун уларнинг фаолият муҳитини яхшилашга ёрдам беради. Бу дастур доирасидаги иккинчи кичик дастур бўлиб, биринчи кичик дастур доирасида Ҳукумат томонидан амалга оширилган сиёсат, тартибга солиш ва институционал ислоҳотларга асосланади. 

«Дастур ОТБнинг Ўзбекистондаги кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли навбатдаги қадамидир. Мамлакат давлат иқтисодиётидан умумий макроиқтисодий ёндашувга асосланган бозор иқтисодиётига ўтиш бўйича ислоҳотларни амалга оширишни давом этар экан, кичик ва ўрта корхоналар диверсификацияланган иқтисодий ўсишни, самарадорликни ва қўшимча қийматга эга расмий бандликни жадаллаштиришда муҳим рол ўйнайди», – дейди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков.

Дастур, шу билан бирга, бизнес юритиш харажатларини оширадиган ва аёллар бизнесига номутаносиб таъсир кўрсатадиган тартибга солиш ва маъмурий юкларни енгиллаштиришга ёрдам беради. Бу экспорт маҳсулотлари ва бозорларни диверсификация қилиш, шунингдек, рақамлаштириш орқали самарадорликни ошириш орқали кичик ва ўрта корхоналарнинг савдо рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради. Шунингдек, бозор талабларига жавоб берадиган кўникмаларни, айниқса, аёллар ва ёшларнинг бундай кўникмаларини иш билан таъминланиши имконияларини ошириш учун ривожлантиришга ёрдам беради.  

Эслатиб щтамиз, Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган.  Ўшандан бери банк мамлакатга 10,8 млрд АҚШ доллари миқдорида қарз, грант ва техник кўмак тақдим этган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг