Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган ҳафта энг қиммат авторақам 306 млн сўмга сотилган – Биржа

Ўтган ҳафта энг қиммат авторақам 306 млн сўмга сотилган – Биржа

2023 йил 2 октябрдан 8 октябргача бўлган даврда avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 8 988 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жойлаштирилган.

Шундан:

  • 5 651 таси жисмоний шахслар
  • 3 337 таси юридик шахслар учун мўлжалланган.

Ҳисобот даврида 1 939 та авторақамлар бўйича аукцион савдолар амалга оширилган ва уларнинг жами суммаси 12 млрд 149,9 млн сўмни ташкил этди. Амалга ошган битимларнинг 95 фоиз улуши жисмоний шахсларга (11 млрд 540,2 млн сўмга тенг 1 886 та авторақам) ва 5 фоиз улуши юридик шахсларга (609,7 млн сўмга тенг 53 та авторақам) тўғри келади.

Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 6,3 млн сўмни ташкил этиб, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 305,9 млн сўмни ташкил қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг