Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган йили энг кўп шикоят таълим соҳасидан бўлган – Аксилкоррупция агентлиги

Ўтган йили энг кўп шикоят таълим соҳасидан бўлган – Аксилкоррупция агентлиги

2023 йилда Коррупцияга қарши курашиш агентлигига жами 3 545 та мурожаат келиб тушган.

Шикоятларнинг энг кўпи, яъни 511 таси таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича, 406 таси суд қарорларидан норозиликлар, 301 таси эса давлат харидлари ва тендер савдолари жараёнидаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича мурожаатлар бўлган.

Қайд этилишича, Агентлик томонидан давлат харидлари, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш йўналишларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан вазирлик ва идораларга 225 та тақдимнома, жавобгарлик масаласини ҳал қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 227 та сўровнома юборилган.

Юборилган сўровномалар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 23 та жиноят иши ва 96 та маъмурий ишлар қўзғатилди, 74 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг