Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон 10 ойда қарийб 1,5 млн тонна мева ва сабзавот экспорт қилди

Ўзбекистон 10 ойда қарийб 1,5 млн тонна мева ва сабзавот экспорт қилди

2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 951,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,5 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, экспорт таркибида:

  • Узум – 113 минг тонна (74,7 млн доллар);
  • Шафтоли – 87,2 минг тонна (67,2 млн доллар);
  • Майиз – 46,6 минг тонна (54,1 млн доллар);
  • Қуритилган олхўри – 31,5 минг тонна (38,2 млн доллар);
  • Гилос – 45 минг тонна (52,9 млн доллар);
  • Ўрик – 63 минг тонна (40,7 млн доллар);
  • Карам – 81,4 минг тонна (22,6 млн доллар);
  • Помидор – 49,9 минг тонна (37,6 млн доллар);
  • Мош – 89,6 минг тонна (71 млн доллар);
  • Қовун-тарвуз – 145,9 минг тонна (39,6 млн доллар);
  • Пиёз – 260,2 минг тонна (53,5 млн доллар);
  • Тариқ – 12,9 минг тонна (32,4 млн доллар).

Қайд этилишича, бу кўрсаткичлар 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 фоизга ёки 35 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (39,9 фоиз), Покистон (16,3 фоиз), Қозоғистон (11,3 фоиз) ҳамда Хитой (9,7 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг