Ўзбекистон 145-давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди
18 январ, жума куни Кампала шаҳрида (Уганда) Ўзбекистон ва Уганда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Уганда Республикаси ташқи ишлар вазири Жеже Одонго имзолади.
Шу тариқа, Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 145-давлат бўлди.
Суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.
Уганда ТИВ раҳбари Марказий Осиё давлатлари билан дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш устувор йўналиш этиб белгиланган Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатини ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан халқаро миқёсда илгари сурилаётган ташаббусларни расмий Кампалада юқори баҳолашларини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter