Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон афғон халқига зарур ёрдам кўрсатишни бундан буён ҳам давом эттиради – Мирзиёев

Ўзбекистон афғон халқига зарур ёрдам кўрсатишни бундан буён ҳам давом эттиради – Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг Шуша шаҳридаги саммитида, бугунги кундаги Афғонистон муаммоси ҳақида тўхталиб, уни «муҳим масала» эканини таъкидлади.

«Минг афсуски, жаҳоннинг бошқа минтақаларида уруш ва можаролар кучайиб бораётгани оқибатида ён қўшнимиз бўлган ва кўп миллионли туркий халқлар истиқомат қилаётган Афғонистондаги вазият халқаро ҳамжамият эътиборидан четда қолиб кетмоқда», – дейди Ўзбекистон етакчиси.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Ўзбекистоннинг афғон халқига зарур ёрдам кўрсатишни бундан буён ҳам давом эттиришини билдирди.

Шунингдек, Афғонистоннинг хориждаги «музлатилган» молиявий активларини қайтариш мамлакатдаги ижтимоий вазиятни юмшатишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

«Янги воқелик шароитида Афғонистон масаласи бўйича Ташкилотимиз аъзоларининг умумий ва якдил ёндашувларини ишлаб чиқиш масалалари ташқи ишлар вазирларимиз мулоқотларида асосий муҳокама мавзуси бўлиши лозим», – дейди Президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг