Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни ривожлантиришда давом этамиз – Жанубий Корея президенти

Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни ривожлантиришда давом этамиз – Жанубий Корея президенти

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл Ўзбекистонга амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида «Дунё» ахборот агентлигига интервью берди.

Президент Юннинг таъкидлашича, мамлакат ҳукумати Марказий Осиёдаги ягона алоҳида стратегик шериги ва асосий ҳамкори бўлган Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ва истиқболли ҳамкорликка эришиш учун дўстона муносабатларни ривожлантиришда давом этади.

«Биз турли соҳаларда, жумладан, энергетика ва инфратузилма, муҳим фойдали қазилмалар, таъминот занжирлари, соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат, таълим, рақамлаштириш, фан ва технологиялар, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит каби соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтирамиз», – дейди Юн.

Жанубий Корея ҳукумати «Корея Республикаси – Марказий Осиё K SILK ROAD (R.O.A.D) ҳамкорлик ташаббуси»ни эълон қилганини, бу ташаббус Корея Республикаси ва Марказий Осиё ўртасидаги 30 йиллик муносабатлар тажрибасига асосланаётгани ҳамда жадаллик билан ўзгариб бораётган халқаро вазиятга жавобан янги ҳамкорлик режаси эканини таъкидлайди.

«Ушбу ташаббус Корея Республикасининг минтақангизга қаратилган биринчи стратегияси бўлиб, Корея ва Марказий Осиёда эркинлик, тинчлик ва фаровонликни биргаликда барпо этиш мақсадида «ёнма-ён» (биргаликдаги йўл) ривожланиш, «саъй-ҳаракатларни бирлаштириш» (конвергенция) ҳамда «инновация ва ижодкорлик» (креативлик) тамойилларига асосланади.

Хусусан, у энергетика ва ресурслар соҳасида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли иқтисодий муносабатларни ривожлантириш учун тараққиётга йўналтирилган ҳамкорликни модернизация қилиш, келажакдаги фаровонлик йўлида шериклик алоқаларини ўрнатиш ва бунга эришиш учун ҳукуматлар, бизнес ва фуқаролар ўртасида уйғун ҳамкорлик тармоғини мустаҳкамлашга қаратилган», – дейди у.

Қайд этилишича, келгусида Корея Республикаси ҳукумати Марказий Осиёнинг бешта давлати билан Марказий Осиё стратегиясини амалга ошириш бўйича маслаҳатлашувлар ва яқин ҳамкорликни давом эттиради. Айни пайтда минтақадаги асосий ҳамкор ва биродар давлат бўлган Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ва келажакка йўналтирилган ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг