Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Жибути билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон Жибути билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Шарқий Африкада жойлашган Жибути Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 149-давлат бўлди.

Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, кеча, 2 май куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган тадбирда ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Жибутининг БМТдаги доимий вакили Моҳамед Дуалеҳ имзолаган.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдиришган.

Шунингдек, хабарда «икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилгани» айтилади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Гамбия ўртасида ҳам  дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг