Ўзбекистон ЖСТга аъзолик йўлида яна икки давлат билан музокараларини якунлади
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Покистон ва Таиланд билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Покистоннинг ЖСТдаги доимий вакили Али Сарфраз Ҳусайн ва Таиланднинг ЖСТдаги вакили Пимчанок Питфилд ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
«Бугун Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича етакчи музокарачиси Азизбек Ўрунов ва мен бозорга чиқиш бўйича икки томонлама музокаралар муваффақиятли якунланганидан сўнг тегишли равишда Ўзбекистон ҳукумати ва Покистон ҳукумати номидан протокол имзоладик. Протокол қардош давлатни ЖСТ аъзолигига янада яқинлаштиради», – деб ёзади Али Сарфраз Ҳусайн.
Мавзуга доир: Ўзбекистон ЖСТга аъзолик йўлида Хитой билан ҳам музокараларини якунлади
Шунингдек, Таиланднинг ЖСТдаги вакили Пимчанок Питфилд ҳам Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзоликка доир Битим баённомасини имзолаганидан мамнун эканлигини айтган.
«Бугун Таиланд номидан Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши тўғрисидаги Битим баённомасини имзолашдан мамнунман. Биз Ўзбекистонни тез орада кўп томонлама савдо тизимига аъзо бўлгани билан қутлаймиз ва ЖСТ оиласининг бир қисми бўлиш Ўзбекистонга савдо ва сармояни янада оширишига ишончимиз комил.
Иккинчи томондан эса бу мавжуд савдо алоқаларимизни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро мажбуриятларимиздан далолат беради», – дейди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter