Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон мактабларининг учдан икки қисми кўмирда иситилади

Ўзбекистон мактабларининг учдан икки қисми кўмирда иситилади

Ўзбекистонжа мавжуд 10 118 та мактабнинг 6 807 таси ёки 67,3 фоизи кўмир ёқилғисида иситилади.

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходими Дилфуза Собирова таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотларида келтириб ўтмоқда.

Шунингдек, жами мактабларнинг 3 284 таси (32,5 фоизи) табиий газда, 23 таси (0,2 фоизи) суюқ ёқилғида ва 4 таси электр энергиясида иситилади.

Қайд этилишича, мактабларга жорий йил куз-қиш мавсуми учун 202,9 минг тонна кўмир етказиб берилди (режадаги таъминот 100 фоиз бажарилган).

Мактабгача таълим ташкилотлари учун эса 58,1 минг тонна кўмир ёқилғи маҳсулотлари жамғарилиши белгиланган ва айни вақтда бу борадаги ишлар ҳам тўлиқ тугалланган.

Дилфуза Собировага кўра, Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги 57-сон қарори билан бу йил 4 491 та мактаб ва боғчаларнинг локал иситиш тизимлари кўмир ёқилғисига ўтказилиши керак эди. Ҳозирга қадар маҳаллий ҳокимликлар томонидан 926 та мактаб ва 1 161 та мактабгача таълим ташкилотларининг иситиш тизимлари газдан кўмир ёқилғисига ўтказилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг