Ўзбекистон мис маҳсулотларини АҚШ ва Мексикага ҳам сотяпти
2023 йилда мис маҳсулотлари экспортида янги бозорлар – АҚШ, Мексика ва Финляндия каби давлатлар ўзлаштирилди. Бу ҳақда Олмалиқ кон-металлургия комбинати ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирда комбинат маҳсулотлари 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. Йилдан йил маҳсулотлар экспорт географияси кенгаймоқда.
Маҳсулотлар кесимида жорий йил январ-феврал ҳолатига 7,3 минг тонна мис маҳсулотлари, 4,6 минг тонна рух метали, 132 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилган.
Маълумот учун, ҳисобот даврида комбинат томонидан деярли 82 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter