Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ODIN рейтингида «яшил» мамлакатга айланди

Ўзбекистон ODIN рейтингида «яшил» мамлакатга айланди

Коррупцияга қарши курашдаги энг муҳим қадам – бу шаффофлик ва очиқлик.

Ўзбекистонда бу борада яққол ўсиш қайд этилди. Жумладан, Open Data Inventory (ODIN) рейтингида Ўзбекистон 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринга кўтарилиб, Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.

Ваҳоланки, 2016 йилда 173 та мамлакат орасида 13 балл билан 168-ўринда эди. 7 йил ичида 138 ўринга сакраб, рейтинг харитасидаги «қизил» мамлакатдан «яшил» давлатга айланди.

Мамлакатда сўз эркинлиги ҳам кучайди. Президент таъбири билан айтганда, журналистлар фаолияти нафақат «тўртинчи ҳокимият», балки мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда.

Авваллари давлат хизматлари «сизга керак бўлса, бизни келиб топинг» ёки «аризаларни тўлдиришингиз керак, маълумотномалар олиб келишингиз керак» қабилида ишларди. Энди бундай сансалорликлар йўқ. Бу каби ортиқча бюрократия коррупция рискини ошириши ҳеч кимга сир эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг