Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ўтган йили Малайзияга 6 млн долларлик маҳсулот экспорт қилган

Ўзбекистон ўтган йили Малайзияга 6 млн долларлик маҳсулот экспорт қилган

2017-2024 йиллар давомида Ўзбекистоннинг Малайзия билан товар айирбошлаш ҳажми 1,6 баробар 65,5 млн доллардан 102,4 млн долларгача ўсиб, экспорт 1,3 баробарга, импорт эса 1,6 баробарга ошган.

Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.

Қайд этилишича, ўтган 8 йил давомида Ўзбекистоннинг Малайзияга экспортининг асосий товарлари кимёвий ўғитлар ва хизматлар, импорти эса палма ёғи, ҳайвонот ва ўсимлик мойлари, кимёвий ва ювиш воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, тайёр маҳсулотлар ва хизматлар бўлган.

Жумладан, 2024 йилда Ўзбекистон экспорти 6 миллион долларни ташкил этди, шундан 41 фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, сабзавот, дуккакли ва мевалар, 55 фоизини кимёвий моддалар, хусусан, ўғитлар ташкил этди.

Малайзиядан импорт ҳажми 96,4 миллион долларни ташкил этди, шундан 23 фоизи какао кукуни, кофе экстракти, соуслар ва қандолат маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келди.

Шунингдек:

  • ҳайвон ва ўсимлик ёғлари, жумладан палма ва какос ёғи – 44 фоиз;
  • ювиш воситалари ва спиртли аралашмалар – 14 фоиз;
  • машина ва транспорт ускуналари – 9 фоиз;
  • транспорт хизматлари –  4 фоиз;
  • тиббий маҳсулотлар – 2,1 фоизни ташкил этди.

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Малайзия инвестицияси иштирокидаги 36 та корхона рўйхатга олинган.

2017-2024 йилларда Малайзиядан Ўзбекистонга йўналтирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажми 12,9 миллион долларни ташкил этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг