Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Саудиянинг Қирол Абдулазиз университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Ўзбекистон Саудиянинг Қирол Абдулазиз университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига амалга оширган икки кунлик давлат ташрифи давомида икки давлат олимлари ҳамкорлигида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, олимларни стажировкаларга юбориш ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари бўйича ҳам келишиб олинган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, университет делегацияси Тошкентда октябр ойида бўлиб ўтадиган InnoWeek-2022 инновацион ғоялар ҳафталигига ташриф буюради ва Қирол Абдулазиз университети билан ҳамкорликда янги марказ ташкил этилади.

Жаҳон университетларидаги таълим сифатлари таҳлили билан шуғулланувчи World University Rangkings ташкилоти хулосасига кўра, бу йил Араб ва Форс кўрфази давлатларидаги олий ўқув юртлари ўтган йилга нисбатан анча юқори кўрсаткичлар қайд этди. Хусусан, Саудия Арабистонининг Қирол Абдулазиз номидаги университети Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақалари ичида ушбу рейтингда лидерлик қилаётган Қуддус университетига яқинлашиб олди ҳамда минтақада иккинчи ўринга кўтарилди.

Маълумот учун, Қирол Абдулазиз университети 1967 йилда Жидда шаҳрида Red Sea девелоперлик компанияси томонидан хусусий университет сифатида ташкил этилган. Кейинчалик, 1974 йилда у давлат университетига айлантирилди. 2021 йилда Times Higher Education дунё универститетлари рейтингида араб университетлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Университет дунёвий таълимга йўналтирилган. Муҳандислик, иқтисод ва менежмент, ҳуқуқ, тиббиёт ва бошқа факултетлар мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг