Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон тиббий жиҳозлар хариди учун Жанубий Кореядан қарз олади

Ўзбекистон тиббий жиҳозлар хариди учун Жанубий Кореядан қарз олади

Жанубий Корея ҳукумати Корея экспорт-импорт банкининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармасидан Ўзбекистонга 40 йил муддатга жами 74 млн АҚШ доллари эквивалентидаги Корея вонида имтиёзли қарз ажратишни маъқуллади.

Жорий йил 31 июлда имзоланган ПҚ-252-қарорга кўра, мазкур маблағлар аҳолининг сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятини кенгайтириш, ҳудудий тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган «Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш» лойиҳаси учун жалб қилинган.

Ҳужжатга мувофиқ, 320 та тиббиёт муассасаси жиҳозланиши кўзда тутилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларга жами 35 номдаги 8 439 дона тиббий асбоб-ускуналар харид қилинади.

Лойиҳани нг умумий қиймати 88,78 млн доллар бўлиб, шундан 74 млн доллари қарз маблағлари, 14,78 млн доллари эса солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклидаги Ўзбекистон томонининг улуши ҳисобланади.

Ушбу қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижрочи орган этиб Ўзбекистон ССВ белгиланган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг