Ўзбекистон ва Қозоғистон бўйлаб ўтувчи янги ҳаво йўлаги очилди
Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаво кенгликларидан ўтувчи янги — Т916 йўналиши очилди. У Европа ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ўртасидаги парвозлар учун қўшимча йўналиш ҳам ҳисобланади, деб хабар берди Zakon.kz.
Йўналиш очилганидан буён Европа ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасида 19 та парвоз амалга ошди. Ёз охирига бориб, фойдаланувчилар янги трассага кўникма ҳосил қилиб бўлгач, парвозлар сони янада кўпайиши мумкин, дейилади Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Янги йўналишдан фойдаланган авиакомпаниялар: Lufthansa Cargo (Германия), Cargolux (Люксембург), Cargolux Italy (Италия), Nomad aviation (Швейцария), Western Global Airlines (АҚШ), Aerologic Cargo Airlines (Германия).
Ҳаво йўлаги (Т916) умумий узунлиги 2 187 км бўлиб, шундан 437 километри Ўзбекистон, 1 750 километри Қозоғистонга тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter