Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон маҳкумларни бир-бирига топширишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Қозоғистон маҳкумларни бир-бирига топширишга келишиб олди

Президент Тоқаев жорий йил 15 феврал куни Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Ҳужжатга кўра, томонлар маҳкумларни топшириш масалаларида максимал даражада ҳамкорлик қилиш мажбуриятини оладилар.

Шунингдек, томонлар бир-бирларининг илтимосига биноан жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаётган ва иккинчи томон фуқаролигига эга бўлган маҳкумларни жазони ўташ учун ўзининг фуқаролиги бўлган томонга ўтказиши мумкин. 

Бунда маҳкум ёки унинг қонуний вакили ўз давлатига ўтказилишига ихтиёрий розилик билдириши керак бўлади.

Маҳкумларни ўтказишда бир қатор шартлар топилиши керак, жумладан:

  • у икки давлатдан бирининг фуқароси бўлса;
  • унинг ҳаракатлари ҳар икки давлатда жиноят деб ҳисобланса;
  • агар жазони ўташ муддати бир йилдан кам бўлмаса;
  • жиноят туфайли етказилган моддий зарарни қоплаш;
  • жазо ўтаётган маҳкумга нисбатан тергов, суд ёки бошқа суд жараёнлари давом этмаётган бўлса, маҳкумлар алмашилади.

Жазо муддатини ўтаётган маҳкумнинг ҳаракатлари мамлакат суверенитети ва хавфсизлигига путур етказган, миллий қонунчиликка зид шунингдек,  молиявий мажбуриятлари бор бўлса, юқорида келтирилган тартибда маҳкумлар алмашилмайди.

Маълумот учун, икки давлат маҳкумларини Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги «Ғишт-Кўприк» – «Жибек йўли» назорат-ўтказиш пункти орқали амалга оширишга келишиб олишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг